Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск илк бор фазога одам учирмоқда
28.05.2020 03:07,  
258

"Space X" компаниясининг "Falcon 9" ракетаси учига ўрнатилган «Dragon» капсуласида икки америкалик астронавт Халқаро фазо станциясига учади. 2011 йилдан бери АҚШ илк марта ўз ҳудудидан космосга фазогир учирмоқда. Бу ишнинг хусусий компания томонидан амалга оширилиши эса инсоният тарихида биринчи марта амалга ошмоқда.

2011 йилдан бугунгача АҚШ ўз фазогирларини Россия космик кемасида учириб келаётган эди. Бунинг учун ҳар бир одам учун 80 миллион доллар тўланган. Россия шу йўл билан 2011 йилдан бери АҚШдан 4 миллиард доллар маблағ олган. Агар «Space X» миссияси муваффақиятли амалга ошса, бундан буён АҚШ яна ўз ҳудудидан фазогирларни космосга учириш имкониятига эга бўлади.

АҚШнинг НАСА агентлиги олти йил олдин космосга одам учириш дастурини тарихда илк бор хусусий компанияларга топширган эди. Бунинг учун «Space X»га $3,4 млрд., «Boeing» компаниясига эса $4,8 млрд. маблағ берилган. Уларнинг ҳар бири бир-биридан мустақил равишда фазога одам учирадиган ракета яратиш устида иш бошлаган. «Space X» биринчи бўлиб бу ишни бажарди. Кўпроқ маблағ олганига қарамай, «Boeing»нинг «Starline» космик кемаси ҳалигача тайёр бўлгани йўқ.

«Space X» машҳур миллиардер ишбилармон Илон Маскка тегишли. Унинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи «Тесла», ерости туннель йўлларини қазувчи "Boring Company", "Neuralink" невотехнология корпорацияси ва сунъий интеллект устида ишловчи «OpenAI» каби яна кўплаб компаниялари бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан