Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маскнинг бойлиги 100 миллиард доллардан ошди
27.08.2020 16:36,  
147

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маскнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди - у Bloomberg Billionaires Index рейтингида 101 миллиард долларни ташкил этмоқда.

2020 йил бошларида ҳам Маскнинг бойлиги деярли тўрт баравар кам - 27,4 миллиард долларни ташкил қилган эди, аммо Tesla акциялари қийматининг тез ўсиши унга яна 73,6 миллиард доллар олиб келди. Бугунги кунда Tesla'нинг капиталлашуви 400 миллиард доллардан ошди - бу бир неча ой ичида икки бараварга ошди. Tesla дунёдаги энг қиммат автомобил компанияси ҳисобланади. Чоршанба куни Johnson & Johnson'нинг бозор баҳосидан устун келди.

Ҳозирда, Bloomberg маълумотларига кўра, Илон Маск дунёдаги энг бой одамлар рейтингининг тўртинчи қаторида, Жефф Безос (Amazon асосчиси), Билл Гейтс (Microsoft ҳаммуассиси) ва Марк Цукерберг (Facebook) дан кейин тўртинчи ўринда.

Йил бошидан бери Жефф Безоснинг бойлиги 87,1 миллиард долларга ўсди ва 201 миллиард долларга этди.Ҳозирда Билл Гейтснинг бойлиги 124 миллиард долларни ташкил этмоқда (йил бошидан + $11,2 млрд). Марк Цукербергнинг капитали 115 миллиард долларни ташкил этади (ўсиш $36,3 млрд).

Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) раҳбари Бернард Арно бир йил ичида энг кўп пул йўқотди - у 18,6 миллиард доллардан айрилиб, ҳозирда 86,6 миллиард долларга эга, йил бошидан бери Уоррен Баффет ҳам бойлик йўқотди - ҳозирда унинг бойлиги 81,2 миллиард долларга тенг. (- $8,07 млрд).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан