Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди
13.08.2020 11:10,  
104

«Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-4802-сон, 11.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказишдир.

Марказ директори Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Қарор билан Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг таркиби тасдиқланди.

Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.

Қарорга кўра, хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан