Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Имомали Раҳмон президентларни қандай кутиб олди? (видео)
16.06.2019 12:55,  
17

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида қатнашган давлат раҳбарлари учун уюштирилган дўстлик кечаси  Тожикистон президентининг шаҳардан ташқаридаги резиденциясида бўлиб ўтди.

Саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Хитой, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон. Бангладеш, Шри-Ланка, Туркия ва Россия Президентлари ҳамда Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла Тожикистон пойтахтига ташриф буюрган.

Бундан ташқари, Душанбега Баҳрайн, Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иорания, Ироқ, Қатар, Камбоджа, Жанубий Корея Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Фаластин, Таиланд, Беларусь, Индонезия, АҚШ, Филиппин, Малайзия, Украина, Япониядан юқори мартабали делегациялар ва БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲдан вакиллар келган.

Олий мартабали меҳмонларга тожик миллий уйи, миллий ҳунармандлик намуналари, миллий таомларни тайёрлаш жараёни ҳамда ушбу ўлкада етиштирилган мева-сабзавотлар ва полиз экинлари намойиш қилинди.

Шундан сўнг президентлар Варзоб резиденциясидан очиладиган ажойиб табиат манзараларини томоша қилишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан