Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Импорт бензин нархи ошиши мумкин
25.05.2020 21:02,  
459

Ўзбекнефтгаз компанияси импорт қилинадиган бензин учун акциз солиғини 5 %дан 20 %га оширишни таклиф қилмоқда. Хабар компания ҳамда Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланди.

"Импорт қилинадиган хом ашё нархини пасайтириш йўли билан республика истеъмолчиларини арзон нархларда нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, ИТСВ (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) томонидан импорт қилинадиган товарларга акциз солиғи нолга туширилиши муносабати билан ички бозорни ҳимоя қилиш чораларини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилади ҳужжатда.

T.me/bakiroo

Шу сабабли нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини  таъминлаш учун "Ўзбекнефтегаз" баъзи бир тайёр нефт маҳсулотларининг импортига акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Бу мамлакатда нефт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, деб ҳисобламоқда компания. 

Таклиф этилаётган ставкаларга мувофиқ битумли жинслардан олинадиган нефт ва нефт маҳсулотларига акциз солиғини 5 фоиздан 0 фоизга тушириш режалаштирилган. Шу билан бирга, АИ-80, АИ-91, АИ-92 бензинларига актсиз солиғи 5 фоиздан 20 фоизга оширилиши таклиф қилинмоқда. Жет А-1 газ турбинали двигателлари ва ТС-1 реактив двигателлари учун авиаёқилғи учун ҳам акциз солиғи 20 %га кўтарилиши сўралган. 

15 майдан бошлаб импорт қилинган АИ-92 бензини UNG АЁҚШларида 5000 сўмга тушди, маҳаллий АИ-91 эса апрел ойидаги пасайишдан кейин 5600 сўмга тушди.

Маълумот учун. Акциз (франц. accise – қирқиб олмоқ) – кенг истеъмол товарлари, энг муҳим хом ашёларга, шунингдек хизматлар учун давлат томонидан солинадиган қўшимча солиқ тури ҳисобланиб, уни бевосита харидорлар тўлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан