Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки баравар пасайтирилиши мумкин
10.09.2019 13:45,  
74

Ўзбекистон мамлакатга импорт қилинаётган автомобиллар давлат божи ставкаларини икки бараварга пасайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" вакили Рустам Қодиров хабар қилмоқда.

Қодиров бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" социал-демократик партияси фракциясининг транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишида маълум қилган.

"Ўзавтосаноат" вакили сўзларига кўра, утилизация тўловларнинг жорий қилиниши халқ ва истеъмолчилар ўйлаётганидек, нархлар ошишига олиб келмайди.

"Бу йиғимни маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларимиз локализацияни кенгайтириш, ички захираларни ишга солиш орқали ўз бўйнига олади", - деган у.

Шунингдек, Қодиров хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун ҳам алоҳида ёндашилаётганини, жумладан, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилаётганини айтган.

"Шу боис утилизация йиғимини жорий этиш маҳаллий ва импорт қилинаётган автомобиллар нархига ҳеч қандай таъсир қилмайди", - деб таъкидлаган "Ўзавтосаноат" вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан