Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Имтиҳонга кирмаган айрим талабалар қачон тест топширади?
21.08.2021 08:49,  
77

ДТМ хабарига кўра, тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 23 август куни бўлиб ўтади.

Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин:

—  тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар;
—  16 августгача коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар.

Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тегишли маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг 21 августдан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан