Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иордания қироли: Исроил ҳаракатлари Қуддусдаги тинчликка таҳдид солмоқда
19.04.2022 17:11,  
63

Иордания қироли Абдулла II Исроил хавфсизлик кучларининг Қуддусдаги фаластинликларга нисбатан ҳаракатлари тинчликка таҳдид солаётганини айтди, деб хабар бермоқда душанба куни Яқин Шарқ ОАВлари.

Монархнинг сўзларига кўра, бу “минтақада тинчлик ўрнатиш истиқболларига жиддий путур етказади”.

Ўтган жума куни Қуддуснинг Эски шаҳрида Исроил хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда 150 дан ортиқ фаластинлик яраланган эди. Тўполонлар эрта тонгда мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг иккинчи жума куни ўқилган намоз вақтида бошланган.

Маъбад тоғида бу намозга 12 мингга яқин мусулмонлар йиғилган ва улар орасида 100 га яқин намойишчилар бўлган. Газетанинг ёзишича, улардан баъзилари ўзлари билан Ҳамас ва Фаластин автономи байроқларини кўтариб чиқишган.

Полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ, нур-шовқинли граната ва резина ўқлардан фойдаланган. Намойишчилар тош билан уларга қаршилик қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан