Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқ махсус хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди
21.05.2020 11:44,  
224

Ироқ махсус хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Абдул Носир Қардош (Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший) ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Ироқнинг "ас-Сумария" телеканалига таяниб Коммерсант нашри хабар бермоқда.

"Бугун Бағдодийнинг ўрнига номзод Абдул Носир Қардош исмли террорчи ҳибсга олинди", - дейилади телеканал хабарида.

Шу билан бирга, айрим араб нашрларига кўра, Абдул Носир Қардош ўтган йили Суриянинг ал-Боғуз шаҳрида асосан курдлардан иборат Сурия демократик кучлари (СДК) томонидан ҳибсга олинган ёки таслим бўлган. Яна бир версияга кўра, у бир йилдан бери қамоқда бўлган ва кейин Ироқдаги шиа кучларига топширилган ва Бағдодга жўнатилган.

ИШИД бўйича етакчи мутахассис Хушам ал-Ҳошимийнинг таъкидлашича, Қардош Абу Бакр аз-Заркавий даврида "ал-Қоида" таркибига кирган ва 2011 йилдан бошлаб Сурия шарқидаги операцияларга жавобгар бўлган. У ИШИД гуруҳи тузилмасида юқори лавозимда бўлган ва Абу Бакр Бағдодийга яқин қўмондонлардан бири бўлган.

АҚШ президенти Доналд Трамп 

2019 йил 27 октябрда ал-Бағдодийнинг йўқ қилинганини эълон қилди. 31 октябр куни террорчи гуруҳ аъзолари ал-Бағдодийнинг ўлдирилганини тасдиқлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан