Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иш ҳақлари яна ошади, бу эса талабаларнинг контракт тўлови бўйича саволларни туғдирмоқда
3.01.2021 11:50,  
449

Ўзбекистондаги талабалар иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори оширилиши ҳақидаги янгиликни ҳадик билан кутиб олишади. Сабаби, уларнинг аксарияти тўлайдиган контракт миқдори ҳам ошади.
Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган.
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 747,3 минг сўм миқдорида (ҳозир 679,3 минг сўм);
базавий ҳисоблаш миқдори - 245 минг сўм миқдорида (ҳозир 223 минг сўм) белгиланган.
Табиийки, қонунчиликка мувофиқ жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам 1 февралдан 10 фоизга ошиши керак. Сабаби аниқ – контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Демак, эндигина дастлабки ярим йиллик контрактни тўлаб қутулган талабалар ва ота-оналар айнан иккинчи ярим йилликда, яъни март ойида янги оширилган тўловнинг ҳаракатини қилишлари зарур бўлади.
Бу мавзу кўтарилганда қатор саволлар туғилади.
Масалан, ўтган йил 8 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов контракт тўлови ўзгариши масаласида сўзларкан, 2020-2021 ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолиши ҳақида айтганди.
Вазирнинг бу сўзлари юқоридаги қарор бўйича янги нархларга татбиқ этиладими, йўқми?
Яна маълумки қатор олий таълим муассасалари, масалан, Тошкент давлат юридик университетига молиявий мустақиллик белгиланган ва бу ОТМ контракт миқдорини ўзи белгилайди. Иш ҳақлари ва стипендиялар ошиши натижасида молиявий мустақил ОТМлар контракти қандай ўзгаради?
Шунингдек, айрим ота-оналар контрактни тўлиқ йиллик тўлаб қўйишган, энди улар қўшимча маблағ тўлашлари зарур бўладими?
Айни пайтда дам олиш кунлари бўлгани учун вазирлик ва идоралар бу борада расмий изоҳ бермади. Аммо иш кунлари бошланиши билан бу мавзу алоҳида матбуот анжумани уюштиришга арзийди.
Кун.узнинг вазирликлардан биридаги манбаси маълум қилишича, айни пайтда контрактлар оширилиши режалаштирилмаяпти.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда контракт тўловлари бўйича қатор ислоҳотлар ўтказилди. Хусусан, тарихда кузатилмаган воқеа юз бериб, контракт миқдори туширилди. Шу билан бирга, тўловни ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилгани эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида ўқиш учун тўловларни тенг улушларда камида тўрт маротаба амалга ошириш имконияти тақдим этилиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан