Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ишсизлик нафақасини олиш учун нима қилиш керак?
4.06.2020 15:43,  
911

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда ишсизлик нафақасини тайинлаш хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • - паспорт ёки у бўлмаганда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  • - маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар талабгор томонидан тааллуқлилиги бўйича тақдим этилади:

  • - меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • - касбга эга бўлган шахслар учун - касби ёки касбий малакаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси; 
  • - илгари ишлаганлар, шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун - сўнгги 12 ой учун иш жойидан (талабгор ўриндошлик асосида бир неча жойда ишлаган бўлса, унинг танловига кўра бир иш жойидан) иш ҳақи (меҳнат даромади, пул таъминоти) тўғрисида маълумотнома, тадбиркорлик фаолиятидан даромад олган шахслар учун - солиқ органидан маълумотнома;
  • - ногиронлиги бўлган шахслар учун - талабгорга тавсия этилган иш характери ва шароитлари тўғрисида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси;
  • - соғлиги бўйича меҳнат фаолияти чекланган шахслар учун - соғлиқни сақлаш муассасаларидан тегишли тиббий хулосалар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • - жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун - жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлик тўғрисида маълумотнома;
  • - талабгорнинг қарамоғидаги болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари-талабгорнинг қарамоғида фарзандлари бўлса ёки талабгорнинг қарамоғида бошқа шахслар бўлса, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа ва пенсиялар олмаслиги тўғрисида ваколатли органларнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ёки фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси нусхаси;
  • - суд қарори асосида даромадларининг маълум миқдори ушлаб қолинаётган шахслар-талабгорнинг даромадлари маълум қисмининг ушлаб қолиниши асослари, уларнинг миқдори ва ўтказилаётган манзили бўйича маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар нусхаси.

Хизмат кўрсатиш бепул бўлиб, муддати 10 кун этиб белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан