Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ишхонасининг дарвозасини ўғирлаган қоровул
25.02.2021 15:46,  
193

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра: Шу йилнинг 21 февраль куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 19 февраль кунидан 21 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, нархи 15.000.000 сўмлик 1 дона жамғарма дарвозасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни жамғармада қоровул бўлиб ишловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 23 февраль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан