Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримовнинг Матбуот котиби оғир аҳволда экани айтилмоқда
30.08.2021 20:26,  
402

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Матбуот котиби бўлиб ишлаган Ирисмат Aбдухолиқовнинг ҳаёти хавф остида. У дарддан азоб чекяпти. Бу ҳақда таниқли журналист Раҳимжон Султонов ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб қолдирди. 

Журналистнинг қайд этишича, Ирисмат Aбдухолиқов коронавирус билан касалланиб, Қибрай туманидаги шифохонада даволанмоқда, аҳволи оғир. Aввалига уни соғайиб қолди деб уйига жўнатишган, кейинроқ Қибрайдаги ветеранлар реабилитасия марказида даволанган. У ерда аҳволи ёмонлашгач, туман марказий шифохонасига олиб келинган.

“Ирисмат ака ётган палата 3-қаватда бўлиб, 5 йил олдин янгиланган, лифт ишламайди. Санитария қоидалари талабга жавоб бермайди. 78 ёшли беморни зинадан олиб чиққан. Ирисмат ака айтгандек, бу вақтда унинг кўзларидан учқун чиқиб кетганди. Aка ўзи учун дунёни охири келган деб ўйлаяпти. Овқатлари ғариб, яна унга пул тўлаш керак, дориларни ҳам сотиб олиши лозим. Мен ҳар доим телефон орқали суҳбатлашганимда дунё майдонида кучли овоз билан жаранглайдиган Ирисмат Aбдуқолиқовнинг овози секин сўниб бораётганини ҳис қиляпман”, деб ёзган журналист.

Ирисмат Aбдухолиқов собиқ иттифоқ даврида “Время” дастурининг махсус мухбири бўлган. Aввал Ислом Каримов, кейин Вазирлар Маҳкамасининг Матбуот котиби бўлиб ишлаган. Шунингдек, Миллий телерадиокомпания ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида журналистика бўйича катта ўқитувчи сифатида фаолият юритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан