Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда 509,2 млн долларлик лойиҳаларни молиялаштиришни маъқуллади
21.12.2020 10:16,  
124

2020 йилнинг 19 декабрь куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади.

200 млн долларлик биринчи лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бир қатор инфратузилмавий ва ижтимоий объектларни модернизация қилишни кўзда тутади. Лойиҳа доирасида 1161 км сув таъминоти тизимлари, 626 км массив ичидаги ва массивга олиб борувчи йўллар, 1154 км паст кучланишли электр линиялари, 693 км ирригация ва дренаж тармоқлари, 155 ўқув, тиббий ва 100дан ортиқ бошқа иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши 710 мингдан ортиқ кишининг турмуш шароитини яхшилаш билан бирга, ушбу ҳудудларнинг барқарор ривожланишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Банк томонидан 80 млн доллар ажратилаётган иккинчи лойиҳа маҳаллий клиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали саратон касаллигига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишни кўзда тутади. Лойиҳанинг амалга оширилиши саратон касалигини эрта босқичларда аниқлашни йўлга қўйиш ва умуман даволаш сифатини яхшилаш имконини беради: 1,8 млн нафардан ортиқ аёллар диагностика скринингдан ўтишга ва 150 минг саратон билан касалланган беморлар сифатли тиббий ёрдам олишга муваффақ бўладилар. Қайд этиш жоизки, аввалроқ мазкур дастурнинг биринчи босқичи доирасида Ислом тараққиёт банки томонидан 37 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган эди.

ИТБ Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкоридир. 1994 йилдан бошлаб йиллар давомида ҳамкорлик қилиш доирасида ИТБ томонидан 2 млрд доллардан ортиқ маблағ тақдим этилди ва улар ҳисобига ўнлаб йирик инвестициявий лойиҳалар амалга оширилди.

Шунингдек, ИТБ билан 2021 йилда Бошқарувчилар Кенгашининг 46чи Йиллик йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди, унда Банкка аъзо 57 мамлакатдан делегациялар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар, молиявий тузилмалар ва жамоат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этади.

Республикада ушбу миқёсдаги тадбирни ўтказиш ИТБ билан ҳамкорликнинг юқори даражада йўлга қўйилганлигидан далолат беради, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларидаги ижобий тенденция ва ўзгаришларга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан