Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Исроил ва араб давлатларини яраштириб қўйгани учун” Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофоти олишга даъвогарлик қилмоқда
14.09.2020 17:32,  
111

Сешанба куни Вашингтонда Исроил, БАА ва Баҳрайн ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича битимларни имзолаш маросими "яҳудий давлати ва араб давлатлари ўртасида алоқаларни ўрнатгани учун" Нобел мукофотига даъвогар бўлган АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида бўлиб ўтади. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу БАА ва Баҳрайн билан тузилган шартномаларни Яқин Шарқда "янги даврнинг бошланиши" деб атади, аммо скептиклар Исроил ҳеч қачон бу давлатлар билан урушмаганлигини, шу сабабли имзоланаётган шартномаларнинг қиймати у айтганидек катта эмаслигини, балки минтақада ҳали ҳам тинчлик йўқлигини билдирмоқда. Бундан ташқари, Эрон ва бошқа баъзи минтақавий ўйинчилар Абу Даби ва Манамадан Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани учун қасос олишга ваъда бермоқда.

Эртага Доналд Трамп Исроил ва икки араб давлати - БАА ва Баҳрайн ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этади. Исроил томонидан шахсан Бош вазир Бенямин Нетаняҳу ташриф буюради, унинг янги шериклари Вашингтонга фақат ташқи ишлар вазирларини юборишади, бу эса воқеа пафосини бироз пасайтирди. Нетаняхунинг партияси билан оппозицияда бўлмаса-да, лекин беллашаётган «Кахоль-Лаван» партиясининг вакили бўлган Исроил ТИВ Габи Ашкенази АҚШда Бош вазирнинг шахсий ғалабасига халақит бермаслик учун танланмаган.

Бенямин Нетаняҳунинг ўз оиласи билан хусусий самолётда АҚШга ташрифи унинг сиёсатидан норози бўлганларнинг намойишлари ва ҳукуматнинг мамлакатда янги карантинни жорий қилиш тўғрисидаги қизғин муҳокамаси фонида амалга ошди. Бош вазир аэропортга кетишдан олдин, Исроил ҳукумати карантин чораларини қайта тиклаш учун овоз берди. Улар камида уч ҳафта давомида амал қилади.

Натижада Нетаняҳу режаларини ўзгартириб, бутун Исроил делегацияси билан бирга Вашингтонга учишга қарор қилди.

“Бу тинчликнинг янги даври. Тинчлик учун тинчлик, иқтисод эвазига иқтисод. Бугун кечқурун яна бир араб давлати Баҳрайн билан яна бир тарихий келишувга эришдик. Биз дунёга кўп йиллардан бери сармоя киритганмиз, энди эса дунё бизга сармоя киритмоқда”, - деган эди Бенямин Нетаняҳу Исроил ва Баҳрайн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши ҳақидаги хабар пайдо бўлгандан сўнг. Ушбу воқеа Вашингтонда Исроил ва БАА ўртасидаги шартномани имзолаш маросимидан атиги тўрт кун олдин содир бўлди. Ҳужжатларни тайёрлаш учун бир ой вақт кетди, Баҳрайн халқи тезлаштирилган дастурга қўшилиб, АҚШ президентининг қувончини икки баравар оширди. “Бугун яна бир тарихий ютуқ! Икки буюк дўстимиз Исроил ва Баҳрайн Қироллиги тинчлик битими тўғрисида келишиб олдилар - 30 кун ичида Исроил билан тинчлик ўрнатган иккинчи араб мамлакати!” – дея Доналд Трамп ўтган жума куни Бенямин Нетаняҳу ва Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа билан суҳбатдан сўнг твит қолдирган эди.

Баҳрайннинг Исроил билан дипломатик алоқаларни ўрнатиш тўғрисидаги қарори кутилмаган воқеа эмас. Қироллик, Уммон Султонлиги ва Судан каби, Исроил дипломатлари томонидан Амирликлардан ўрнак олиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган.

Бундан ташқари, сентябрь ойининг бошларида Саудия Арабистонидан кейин Баҳрайн БААга учиб келаётган Исроил самолётларига ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берган эди.

Ушбу фонда Доналд Трамп узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган зиддиятларни ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Нобел мукофотига номзод бўлди. Бироқ, Исроилда ҳам, араб мамлакатларида ҳам скептикларнинг таъкидлашларича, Абу Даби ва Манама ҳеч қачон исроилликлар билан жанг қилмаган ва улар билан бўлишадиган нарсалари йўқ. “Сешанба куни Оқ уйда Исроил, Баҳрайн ва БАА ўртасида имзоланадиган битимлар тинчлик ҳақида эмас, балки шунчаки нормаллашиш билан боғлиқ. Исроил ва унинг Форс кўрфазидаги икки шериги шунчаки кўп йиллар давомида сақлаб келаётган махфий стратегик алоқаларни соядан олиб чиқмоқдалар, - деб ёзади Исроилнинг мухолифатчи «Haaretz» (Мамлакат) газетаси, - Доналд Трамп ва Бенямин Нетаняҳу келишувларнинг маъносини сунъий равишда ошириб, уларни ўзимизни юксалтириш, сўровномаларни яхшилаш ва эътиборни коронавирус муваффақиятсизликлари ва бошқа муаммолардан чалғитиш учун кашфиёт мақомида кўтариб чиқмоқдалар".

Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн билан тузилган битимлар ҳам Яқин Шарқдаги асосий муаммолардан бири – Фаластин масаласини ҳал қилиш учун ҳеч қандай ёрдам бермайди, гарчи Доналд Трамп фаластинликлар АҚШнинг "аср келишуви" деб номланган таклифлари асосида Исроил билан тинчлик ўрнатишга мажбур бўлишига ишонсада.

"Ишонамизки, алал-оқибат кўпчилик (араб) давлатлар қўшилишади ва фаластинликлар ўзларини жуда яхши ҳолатда ҳис қилишади. Улар келишни хоҳлашади. Улар келишади, чунки барча дўстлари келган. Битимга қўшилиш учун жуда катта иштиёқ мавжуд", - деди АҚШ президенти. Бу орада фаластинликлар уларга қилинган барча таклифларни рад этишди. Араб ОАВ хабарларига кўра, Саудия Арабистони, БАА, Миср ва бошқа мамлакатларнинг Фаластин ҳукуматини Исроил билан тинчлик ўрнатиш эвазига иқтисодий имтиёзларга рози бўлишга ишонтиришга уринишлари муваффақиятсиз тугади. Фаластинликлар араб монархияларининг Исроил билан тузган шартномаларини хиёнат деб ҳисоблашади.

 Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг фаоллашиши фаластинликларни шу қадар қўрқитдики, улар 15 йил ичида биринчи марта барча Фаластин сиёсий гуруҳларининг йиғилишини ўтказдилар. Рамаллоҳ ва Байрут ўртасидаги видео-кўприк учрашуви сентябрь ойининг бошларида бўлиб ўтди. Музокараларда Фаластин кучлари ўртасидаги бўлинишга чек қўядиган ва халқ қаршилигини уюштирадиган қўмиталар тузишга қарор қилинди. Ва натижада Вашингтонда тантаналар арафасида Фаластин кучлари халқ қаршилигининг бирлашган раҳбариятини шакллантириш тугаганлигини эълон қилди ва 15 сентябрни "Абу Даби ва Манамада Исроил байроғини кўтаришга қарши халқ ғазабининг куни" деб эълон қилишга чақирди. Эрон ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ партияси ҳам БАА ва Баҳрайндан қасос олишга ваъда берди. Бундан ташқари, шиа мухолифати жуда фаол бўлган Баҳрайннинг ўзида қироллик маъмуриятининг қарори танқид қилинди.

Шу билан бирга, аксарият араб мамлакатлари фаластинликлар билан бирдамлигини изҳор қилишмади.

Ўтган ҳафта улар Араб Лигаси орқали Исроил билан муносабатларни нормаллашишини қораловчи резолюция қабул қилишга уринишди, аммо бу ташаббус Форс кўрфази, Миср, Иордания, Марокаш ва Судан араб монархиялари томонидан рад этилди. Фаластинликлардан ташқари, фақат Яман ва Сомали БАА томонидан Исроил билан алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун таклиф қилган резолюциянинг муқобил вариантига қарши овоз беришди, баъзи араб давлатлари эса бетараф қолди. Бу ҳақиқатан ҳам Яқин Шарқдаги янги даврни эълон қилади. Бироқ, минтақа "янги давр" ҳақида 90 йилларнинг бошларида, Исроил Фаластин билан биринчи тинчлик шартномаларини тузганида ва қўшнилари билан алоқаларни ўрнатганида гапирилганини эслайди. Ушбу алоқаларнинг аксарияти Фаластин-Исроил можаросининг навбатдаги босқичидан кейин узилган.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан