Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италия мафияси вакцина тарқатилиши жараёнини қўлга олишга уринмоқда
12.01.2021 15:23,  
158

Италия ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги мафия кланлари талаб юқорилиги боис вакциналар тарқатилиши жараёнига суқилиб киришга уринаётганидан огоҳлантирди.

Махсус полиция бўлинмаси тўплаган маълумотларга кўра, инқироз шароитида компанияларни қўллашга қаратилган молия ресурсалари ҳамда сайёҳлик ва савдо муассасаларини дезинфекциялаш ишларини мафия ўз назоратига олишга уриниши кузатилган. Энди эса жиноий гуруҳлар коронавирусга қарши вакцинани тарқатиш ишларига ҳам аралашиши хавфи туғилган.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб вакцинани тарқатиш ва сақлаш ҳарбийларга топширилган.

Италияда карантин даврида кўплаб чекловларнинг жорий этилиши, хусусан, тунги клубларнинг ёпилиши мафиянинг хуфиёна наркотиклар савдосига жиддий путур етказди. Шунингдек, мафия инқирозга учраган компанияларни арзон-гаровга қўлга киритишга уриниши борасида ҳам талай мисоллар бор: айниқса, жиноий гуруҳларни агросаноат комплекси, хусусий тиббиёт ва туризм компаниялари, ресторанлар кўпроқ қизиқтирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан