Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун 500 млн доллар қарз ажратади
12.08.2020 10:24,  
94

Шавкат Мирзиёев «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг устувор йўналишлари, маблағдан фойдаланиш схемаси ва тартиби белгилаб берилди.

6 йилга (2020–2026 йиллар) мўлжалланган ушбу лойиҳага Жаҳон банки томонидан 30 йил муддатга қуйидаги шартлар асосида маблағлар ажратилмоқда:

- 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 181 млн АҚШ доллари миқдорида қарз;

- 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит;

- 5 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 219 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит.

Лойиҳанинг умумий қиймати 659,3 млн АҚШ долларига тенг, улардан Ўзбекистон улуши – 159,3 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

  • солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш – 124,3 млн АҚШ долларини;
  • - лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши эса 35 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан