Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонда коронавирус ҳолатлари сони бўйича янги антирекорд ўрнатилди
11.07.2020 14:23,  
415

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўтган суткада 228 COVID-19 ҳолати аниқланганини тасдиқлади - бу кунлик янги антирекорд саналади. Бир кун аввал 204,9 минг янги ҳолат аниқланган эди. Суткалик ўлим кўрсаткичи қарийб 5,5 минг кишига ошган. Ташкилот маълумотларига кўра, дунёда 12 миллиондан ортиқ беморда коронавирус аниқланган, улардан 551 мингдан ортиғи вафот этган.

Коронавирус ҳолатлари аниқланиш бўйича дунёнинг топ-10 мамлакатлари, ЖССТ версиясига кўра:

  • АҚШ — 3 миллион киши;
  • Бразилия — 1,7 млн;
  • Ҳиндистон — 793,8 минг;
  • Россия — 713,9 минг;
  • Перу — 312,9 минг;
  • Чили — 306,2 минг;
  • Буюк Британия — 287,6 минг;
  • Мексика — 275 минг;
  • Испания — 253 минг;
  • Иран — 250,4 минг.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавируснинг эпицентри Шимолий ва Жанубий Америка (6,2 млн. киши зарарланган, 276 минг киши вафот этган), Европа (2,8 млн. зарарланиш ва 202 минг ўлим ҳолатлари) ҳамда шарқий Ўртаер денгизи (1,2 млн. киши вирусга чалинган, 29 минг бемор вафот этган) минтақалари саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан