Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонда олтиннинг нархи ўсишда давом этмоқда
28.07.2020 09:58,  
179

Жаҳон бозорида олтиннинг нархи ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради. 

Савдо маълумотларига кўра, олтин нархи бир унция учун 1975 долларгача кўтарилди. Ҳозирда унинг нархи $1 941,3 атрофида ўрнатилди.

РБК нашри хабарига кўра, АҚШга ва Хитойга бўлган муносабатларнинг ёмонлашиши ва коронавирус пандемияси туфайли глобал иқтисодий ўсишнинг пасайиши хавфи туфайли олтига бўлган талаб ўсмоқда. Сармоядорлар сиёсий ёки иқтисодий беқарорлик даврида олтинни ҳимоя воситаси сифатида ишлатадилар.

Айрим таҳлилчилар фикрига кўра, яқин келажакда олтин котировкалари 2000 долларгача кўтарилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олтин нархи 2011 йил сентябр ойида белгиланган бир унция учун 1911,6 долларга тенг бўлган энг юқори даражага кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан