Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳондаги энг бой мамлакатлардан бири банкротлик ёқасига келиб қолди
8.09.2020 14:10,  
1855

Жаҳондаги энг бой мамлакатлардан бири Кувайт пандемия даврида нефть нархи тушиши туфайли банкротлик ёқасига келиб қолди. 90 фоизи углеводородлар савдоси орқали тўлдириладиган араб мамлакати ғазнасида, ҳатто давлат хизматчилари учун ойлик тўлашга ҳам пул қолмади, дейилади РИА Новости хабарида.

Мамлакатда 1 апрелда якунланган молия йилида давлат бюджети 68,6% дефицит ($18,44 млрд) билан якунланди. Кувайт Миллий банки (мамлакатдаги банк регулятори) ҳисоб-китобларига кўра, бу мамлакат Ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизига тенгдир. Бунгача бюджет профицити ЯИМнинг 4,8% ига тенг бўлган.

Миллий банкнинг билдиришича, дефицит ЯИМнинг 40% игача етиши мумкин. Bloomberg бу суммани 46 миллиард доллар, деб баҳоламоқда.

Мамлакат Молия вазирлиги расмий равишда бир-икки ой ичида у ижтимоий мажбуриятларни бажара олмаслиги ҳақида огоҳлантирди, чунки ҳукумат "пул тугаяпти". Захира фондида атиги 6,54 миллиард доллар бор, фақат жорий харажатлар учун ойига 5,56 миллиард талаб қилинади.

Бироқ, нашрнинг таъкидлашича, гап Умумий захира фонди ҳақида кетмоқда. Бундай фондлардан Кувайтда яна битта бор - Келажак авлодлар ёпиқ жамғармаси, ҳажми жиҳатидан дунёда тўртинчи ўринда баҳоланадиган, миқдори $550 млрд бўлган фонд. Мамлакатнинг нефтдан келадиган йиллик даромадининг 10 фоизи у ерга йўналтирилади ва чет эл активларига сармоя киритилади.

Ҳозирда ушбу қоидадан воз кечишмоқчи. Бундан кейин яна $12 млрд. бўлади, бироқ бу ҳам етарли эмас. Бундан ташқари, иқтисодий ислоҳотларсиз, дейди Bloomberg, фонд маблағлари атиги 15-20 йилга этади.

Кувайт Молия вазирлиги суверен жамғармадан пул олишнинг иложи йўқ деб ҳисоблайди: бу узоқ муддатли хавфсизлик ёстиғи, паст фоиз ставкалари, у сармоялар учун даромад келтиради ва бундан ташқари, вақтинча тўлдирилмайди. Ҳисоботда қарздорликни тезда ҳал қилишни таклиф қилинади.

Вазирлик томонидан таклиф қилинган қонун евробондларни жойлаштириш ва ички ва ташқи бозорда 65 миллиард долларгача қарз олишга имкон беради.

 Бироқ, Кувайт парламенти қонун лойиҳасини рад этди. "Дунё бўйича тўртинчи ўринда бўлган Миллий фаровонлик жамғармасига эга бўлган ҳукумат қарздорликка интилаётгани шармандалик. Бу Вазирлар Маҳкамасининг муваффақиятсизлигидан далолатдир", дейишди қонун ижодкорлари.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Форс кўрфази мамлакати йирик харажатлар қилиш билан боғлиқ одатини вақтида тўғрилай олмади ва энди иқтисодий ҳисоб-китоб вақти келди.

2016 йилда Кувайтнинг ўша пайтдаги молия вазири Анас Ас-Солиҳ иқтисодиётни диверсификация қилиш ва нефтдан кейинги даврга тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди. Бироқ, "Петродолларларнинг чексиз кўринадиган оқимида ўсганлар" томонидан жиддий қабул қилинмади, деб ёзади Bloomberg.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан