Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуаси қурилиши масаласида жамоатчилик билан учрашади
13.02.2021 07:57,  
241

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб, пойтахт марказидаги боғда қуриладиган «Истиқлол» мажмуаси масаласида жамоатчилик билан учрашади.

Ҳокимлик хабарига кўра, учрашув 13 февраль куни соат 12:00да «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокимлиги янги мажмуа қурилиши учун «Мовий гумбазлар» жойлашган боғни танлагани эътирозларга сабаб бўлди.

Мажмуа лойиҳаси учун танлов эълон қилингач, кўп ўтмай бир гуруҳ фаоллар бунга қарши петиция бошлашди. Онлайн петицияда 7 мингдан ортиқ киши овоз берган, бевосита 5 мингдан ортиқ фуқародан йиғилган имзолар президентнинг Халқ қабулхонасига топширилган.

Хиёбондаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилган. Ҳокимлик улар ҳимояга олинишини билдирган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан