Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Келаси йили блогерлар ва журналистлар учун махсус эркин иш жойи тайёрламоқчимиз»
18.11.2020 10:34,  
73

Мирзо Улуғбек тумани ёшлар етакчисининг ҳудуддаги марказлардан бирини таъмирлаш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган, турли лойиҳалар муҳокама қилинадиган масканган айлантириш юзасидан сўраган ёрдами қаноатлантирилишини билдирган ҳоким яқин йилларда пойтахтда журналист ва блогерлар учун коворкинг маркази қуриб бермоқчи эканини айтиб ўтган.

«Нафақат ёшлар, келаси йили блогерлар ва журналистлар учун махсус эркин иш жойи тайёрламоқчимиз. Коворкинг марказида уларнинг келиб ишлаши учун барча шароитлар, компьютер ва узлуксиз ишловчи интернет тармоғи мавжуд бўлади», — дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг қайд этишича, тадбирда талабалар, ўз ўзини банд қилган ёхуд иш излаётган ёшлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, ўз бизнес стартапини юргизиш ниятидаги йигит-қизлар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2019 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда пойтахтда Медиа Cитй қуришни таклиф қилганди.

«Дубайда шундай жой бор. Бизда ҳам журналистлар, таҳририятлар, сайтлар учун алоҳида шаҳарча бўлишини хоҳлайман», — деган Тошкент шаҳар ҳокими.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан