Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев вакцина олди(ми)?
18.07.2021 07:19,  
1588

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи дозаси билан эмлангани ҳақида хабар берган эдик.

Аммо бу хабар берилганидан кўп ўтмай, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эълон қилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўла бошлади. Гап шундаки, ҳокимга вакцина юборган тиббиёт ходими препаратни кўк индикаторли игна билан шиша идишдан тортиб олган. Ҳокимга вакцина юборилганда эса шприц игнаси индикатори қора рангда бўлган.

Видеога диққат билан назар солинса, тиббиёт ходими препаратни юбораётганда, игна устидаги қалпоқни олмагандек кўринади ёки ҳақиқатан ҳам у олинмаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар шу далилларга асосланиб, ҳоким вакцина олмаганини, шунчаки томоша уюштирилганини айтмоқда.

Ҳозирча ҳокимлик расмийлари ҳолат бўйича расмий изоҳ бермади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан