Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Тошкентда иқтидорли ўқувчилар учун “Ҳоким стипендияси” ташкил этилади
20.01.2021 13:26,  
103

Тошкентда ўқувчилар учун ташкил этиладиган “Ҳоким стипендияси” ҳар ойда бир маротаба берилади. Бу ҳақда 19-январ, сешанба куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ўттиз биринчи сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев айтиб ўтди-дея ёзмоқда "Дарё.уз"

Сессия ишида маъруза қилган Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида “Ҳоким стипендияси” жорий этилади.

“Ҳар бир мактабда яхши ўқиган иқтидорли ўқувчиларга ҳар ойда ъҲоким стипендияси’ жорий этилади. Ўқувчилар ҳар ойда худди талабалар каби стипендия олади. Бу ҳам келажакда ёшларимизни яхши ўқишга йўналтиради”, — деди ҳоким.

Пойтахт ҳокими стипендия қай тартибда ва қанча миқдорда берилишига аниқлик киритмаган.
Маълум қилинишича, халқ таълими тизимида 2021-йилда учта янги мактаб, шунингдек, бугунги кунда фаолият юритаётган 10 та умумтаълим мактабининг ҳудудларида қўшимча янги ўқув бинолари ҳамда Сергели туманида жойлашган 322-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида болалар кутубхонаси қурилади.Учта умумтаълим мактаби ва Шайхонтоҳур туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабини мукаммал таъмирлаш-жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Ҳар бир туманда туман ҳокимлари томонидан таъмирга муҳтож биттадан умумтаълим мактаблари таъмирланиб, жиҳозланади. Шунингдек, ҳар бир туманда туман ҳокимлари томонидан биттадан давлат шерикчилиги асосида янги мактаблар қуриш ташкил этилади.

Шунингдек, 14 та ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ташкил этилади. Жумладан, 4 та математика, 2 та кимё-биология, 5 та информатика ва ахборот-технологиялари, битта спорт йўналиши — футбол, битта кино санъатига, 80-сонли умумтаълим мактаби нотиқлик санъатига чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган давлат умумтаълим замонавий мактаби намунавий лойиҳалар асосида ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан