Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жакарта ушбу минтақага келган муссон туфайли тошқиндан азият чекди
21.02.2021 12:04,  
48

10 миллионга яқин аҳолиси бўлган Жакарта ушбу минтақага келган муссон туфайли тошқиндан азият чекди, деб хабар берди "Channel Asia news".

 "Ёмғир тўхтади, аммо Жакарта ҳали ҳам бошқа жойлардан келадиган сув билан шуғулланиши керак. Яхшиямки, бу шаҳар марказига зарар етказмайди ва сув пасайганда одамлар ўз турмушлларига қайтишлари мумкин", деди Жакарта губернатори Анис Басведан.

Қутқарувчилар шаҳарнинг сув босган жанубий ва шарқий туманларидан 1,3 мингдан зиёд одамни эвакуация қилишлари керак эди, у ерда сув 1,8 метргача кўтарилган, шаҳарда йигирмага яқин эвакуация марказлари жойлаштирилган. Табиий офат қурбонлари ҳақида маълумот йўқ.

Синоптикларнинг фикрига кўра, ушбу мавсумда энг кучли ёмғир яқин кунларда пойтахт вилоятига тушиши мумкин. Кейинги ҳафта у ерда кучли ёмғир, момақалдироқ ва шамол бўлиши кутилмоқда. Ёмғирли мавсум феврал ойининг охири ёки март ойининг бошига қадар давом этиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан