Жанубий Кореянинг ўзининг ядровий қўшниси Шимолий Кореяга қарши мудофаа қобилиятини ошириш мақсадида биринчи ҳарбий алоқа сунъий йўлдошини фазога учирди.
Жанубий Кореянинг Мудофаани қабул қилиш дастури маъмурияти (DAPA) сешанба куни қилган баёнотига кўра, ANASIS-II сунъий йўлдоши АҚШнинг Флорида штатидаги Кейп-Канаверал ҳаво кучлари станциясидан 20 июль куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да учирилган.
Миллиардер Илон Маскга тегишли бўлган SpaceX хусусий ракета компанияси сунъий йўлдош кўтарилгандан 32 минут кейин муваққиятли учганини тасдиқлади.
Ҳозир Жанубий Корея ҳарбий-алоқа сунъий йўлдошига эга бўлган дунёдаги 10 мамлакатдан бирига айланди.
Жанубий Корея армияси синовдан сўнг ушбу тизимни октабрда ўз бошқарувига олади.