Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси заводда олган жароҳатидан вафот этди
8.01.2019 01:22,  
5

2 январь куни Жанубий Кореянинг Ёнгнам шаҳридаги DHMC заводида ишлаган Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Чориев (1995 й. т.) бош мия жароҳатидан вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси маълумотига таяниб хабар қилди.

The Korea Times газетасининг ёзишича, ҳодиса ўтган чоршанба куни кечқурун кемасозлик заводида содир бўлган. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, қурилаётган кема корпусининг орқа қисмига пайвандланган 200 килограмлик метал тўсин тушиб кетиб, ишчининг бошига урилган.

ТИВнинг қайд этишича, Шарофиддин Чориев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи миграция масалалари бўйича агентлиги орқали Корея Республикасига кетган.

Айни вақтда суд-тиббий экспертиза бўйича тадбирлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси марҳумнинг жасадини ватанига жўнатиш учун ўлимни расмийлаштиришда кўмаклашмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан