Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда қанча Ўзбекистон фуқароси бор?
17.02.2020 17:41,  
893

Жанубий Кореяда яшаётган хориж фуқаролари сони ўтган йили 7 фоизга ўсди ва 2,5 миллионга етди.

The Korea Times нашри мамлакат Адлия вазирлигига таяниб хабар беришича, 2019 йил охирида Жанубий Кореяда 2 миллион 524 минг 656 нафар хорижликлар рўйхатга олинган.

Бу Жанубий Кореянинг 51,6 миллионлик аҳолисининг 4,9 фоизини ташкил қилиши маълум қилинди. Шунингдек, уларнинг 68,6 фоизи узоқ муддат ушбу мамлакатда қолувчи чет эл резидентлари ҳисобланса, 31,4 фоизи эса қисқа муддатга Кореяга ташриф буюрган шахслар ҳисобланади.

Кореяда яшовчи хорижликларнинг асосий қисми Хитойдан бўлиб, уларнинг сони 1 миллиондан ошади. Хитойдан келганларнинг 700 минг нафардан ортиғи эса этник корейслардир.

Кейинги ўринларда ветнамликлар — 224 мингдан ортиқ, тайлар -210 мингга яқин, америкаликлар — 157 минг атрофида, японлар — 86 мингдан зиёд, ўзбекистонликлар — 75 мингдан ортиқ, Филиппин ва Россия фуқаролари ҳам ҳар бири 60 минг кишидан ошади.

Ноқонуний равишда мамлакатга келиб, истиқомат қилаётганлар сони деярли 10 фоизга ўсган: 390 минг 281 киши.

Шунингдек, Жанубий Кореяда таълим олаётган хорижлик талабалар орасида Хитой 71 минг 719 талаба билан биринчи ўринда, 57 мингдан ортиқ талаба билан Ветнам иккинчи ўринда, 10 минг 499 талаба билан Ўзбекистон учинчи ўринда қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан