Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Жараён ҳали давом этади» — озодликка чиққан Абдукарим Мирзаев
22.01.2021 16:50,  
397

Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев «шубҳали шахслар» билан алоқадорликда гумонланиб, 11 декабрга ўтар кечаси Истанбулда қўлга олинган эди. Журналистга нисбатан гумонлар ўз тасдиғини топмагач, 33 кундан сўнг озод этилди. Kun.uz'нинг Туркиядаги мухбири журналист билан суҳбатда бўлди.

– Ҳибсда эканингизда турли гумонлар, фикр-мулоҳазалар янгради. Ўйлайманки, бугунги суҳбатимиз бу фикр-мулоҳазаларга биринчи шахс тилидан ойдинлик киритиб беради. Хўш, ўша кун аслида нима бўлганди?

– Аввало, бир нарсага ойдинлик киритиб олиш керак. Воқеа муҳимми, воқеа атрофидаги фикрлар муҳимми? Ҳар доим нисбий нарса иккинчи планга тушаверади. Бу ердаги реал нарса – бу воқеанинг содир бўлгани.

Воқеа ҳақидаги ҳар қандай фикр – хоҳ ижобий бўлсин, хоҳ салбий бўлсин – ҳаммаси нисбий фикрлардир. Масалан, кимдир мени кўкка кўтарган бўлса, «У яхши эди» деган бўлса, бу нисбий фикр. Кимдир истаганича мағзава ағдарган бўлса, бу ҳам нисбий фикр.

Лекин мен учун ҳақиқат – бу воқеанинг содир бўлгани. Нима учун содир бўлди, қандай содир бўлди? Нега бўлди? Нега мен билан бўлди? Мен бир инсон ўлароқ, ўзимга бу саволларни бердим, лекин ҳозиргача тўлиқ бир жавоб олганим йўқ.

Масалан, «Мана шунинг учун бўлди» деган гапни ҳеч ким менга айтгани йўқ. Ўзимнинг шахсий умумий хулосам шуки, «Бир текшириб кўрайлик, бу одам ким?» деган бир савол қўйилган бўлса, менинг иштирокимсиз текшириб кўришди. Нега менинг иштирокимсиз? Чунки мени сўроқ қилишгани йўқ. Сўроқ қилиш учун бир сабаб, бир жиноий иш бўлиши керак. Унақа ҳолат йўқ. Шунчаки, бир текшириб кўрайлик деб, охиригача текшириб, кўнгиллари хотиржам бўлди.

Чиқаётганимда сўрадим: «Охир-оқибат, айтарсизлар нега мен бир ойдан ортиқ бу ерда қолдим?» десам, «Нима қиласан сўраб, ҳаётингни давом эттиравер», дейишди.

Бир журналист сифатида бу ерда (Туркия – таҳр.) ҳам, Ўзбекистонда ҳам бир қадар танилдим, десам ҳаддимдан ошмаган бўлсам керак. «Буни бир текшириб кўрайлик, ўзимизнинг хафсизлигимиз учун» дейишган бўлса, нур устига нур. Мана, текшириб кўришди. Мен ҳам мен ҳақимдаги ҳар хил гумонлардан қутулдим, деб ўйлайман.

Дўстларимиздан бири айтади: «Бундай воқеалардан кейин одам бир қадар обрўсизлашади, шубҳалар пайдо бўлади. Лекин сенда бунинг тамоман акси бўлди».

Масалан, кимдир бир муаммога дуч келса, унинг ёнидаги одамлар кетади, тўғрими? Мен бир муаммога кирганда ҳамма келди. Ёрдам таклиф қилиб, бошқа қилиб. Ҳамма ҳар турли ёрдамлар билан келди.

Аллоҳга беадад шукр, ҳар доим ёрдамчимиз бўлди. Энг керакли одамларни энг керакли нуқталарда керакли ишларни қилишига сабаб қилиб қўйди ва бу жараён узоқ чўзилмади. Узоқроқ чўзилиши мумкин эди-да.

Кеча бир томошабинларимиздан бири: «Тасбеҳни ҳам ўттиз уч марта ўгирамиз, сиз ҳам ўттиз уч кун ўтирибсиз. Бунда ҳам бир ҳикмат бор. Ўтган кунларингиз, бутун ҳаётингиз гўзал сарҳисоб бўлибди», деб ёзибди. Мен ҳам шундай деб қабул қилдим. Бир сўз билан айтганда, шу.

Яна бир марта таъкидлаб айтаман: ҳеч бир жиноят билан айбланганим йўқ. Бир марта ҳам сўроқ қилинганим йўқ. Ҳатто мен ўзим: «Кимдир мени сўроқ қилсин, хавфсизликданми, полисияданми, прокуратураданми кимдир келиб, қаршимга ўтирсин, савол берсин, нима учун?» деб сўраганимда менга: «Сени ҳеч ким сўроқ қилмайди. Агар сен сўроқ қилинадиган иш қилганингда бу ерда эмас, бошқа бир жойда бўлардинг. Хотиржам бўл, озгина жараён бор», дейишди. Менимча, охиригача ўрганиб чиқишди, шекилли.

Гоҳида туҳмат балоси ҳам бўлади-да. Туҳмат жуда ёмон. Масалан, тарихимизга қарасак ҳам битта туҳматни деб, одамларнинг ҳаётлари вайрон бўлиб кетганини кўриш мумкин. Оддий бир фуқаронинг ҳаётидан тортиб, то шоҳларнинг ҳаётигача... Аллоҳ бундан асрасин. Чунки сизга туҳмат қилинса, аслида ундай эмаслигини исботлаш учун бутун умрингизни сарфлашингиз мумкин. Аммо барибир исботлай олмайсиз. Одамлар ишонгиси келган нарсага ишонади.

Мен бундай дея расмий йўл билан сўрайман, албатта. Адвокатлар орқали, ҳуқуқий йўл билан. Қарши даъво очилади. Бу ишни охирига етказамиз. Чунки мен ҳеч бир хато қилмадим, деб ҳисоблайман. Агар хато қилганимда, бугун сиз билан суҳбатлашиб ўтирмаган бўлардим.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан