Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖЧ—2022 йўлида. Саудия Арабистони Ўзбекистон миллий терма жамоасини янчиб ташлади ва гуруҳда қолдириб кетди
16.06.2021 01:51,  
1240

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 мусобақаси саралаши доирасида 15 июнь, сешанба куни Саудия Арабистонига йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ушбу учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

Рақиб бугун кучлироқ ҳаракат қилди. Саудия Арабистонини иккита ўйиндаги ғалаба билан табриклаган бўлардим. Эҳтимол, улар Жаҳон Чемпионатига чиқар, жамоага омад тилаймиз. Бошқа томондан жуда қайғули ҳолат, Ўзбекистонда кўплаб мухлислар биздан ғалаба кутганди, биз улардан натижа учун узр сўраймиз.

Футболчиларни руҳий тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатом. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.

Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик, улар буни яхши уддалайди. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб, биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олди. Биринчи таймда рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилдик, афсуски, ҳужумга берилиб кетдик ва хатога йўл қўйдик. Кейин эса кутилмаганда иккинчи голни қабул қилиб олдик. Саудия Арабистони дарвозаси олдида деярли хавфли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик. Имкон етганича ҳаракат қилдик. Лекин кутилмаганда голлар ўтказиб юбордик ва ўйин услубимиз йўқолиб қолди. Мени кўпроқ гол ура олмаганимиз ҳайрон қолдирди.

Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон Чемпионатлари саралаши доирасида сўнгги, 3-босқичга чиқа олмади. Мазкур ўйинда Вадим Абрамов шогирдларига кейинги босқичга чиқиш учун дуранг натижа ҳам кифоя қиларди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан