Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон президенти Ўш қирғини қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди
11.06.2020 10:30,  
771

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жеенбеков 2010 йилги миллатлараро можаро нинг 10 йиллиги муносабати билан Ўш шаҳрига борди ва қурбонларнинг оилаларига таъзия билдирди.

У "Оналар кўз ёши" хотира мажмуаси пойига гул қўйди ва нутқ сўзлади.

“Биз кўп асрлик халқмиз, асрлар давомида аҳиллик, қариндошлик ва биродарлик ҳукм сурган. Ота-боболаримиз қадимги Ўш шаҳрининг шонли тарихини яратиб, бирдамликда яшаган. Ҳар биримиз ота-боболаримизнинг хотирасини эслаб, халқаро тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлашимиз керак. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали мамлакатимизни ривожлантирамиз", - деди Қирғизистон Президенти.

Расмий маълумотларга кўра, 2010 йил июн ойида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги миллатлараро тўқнашувда 893 киши ҳалок бўлган, 1500 дан ортиқ киши жароҳатланган. Норасмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 2000 кишидан ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан