Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Женоа" мухлислари Шомуродовни "Ювентус"га қарши майдонга тушмаганидан ғазабда
15.01.2021 11:44,  
926

Италия кубогининг нимчорак финал учрашувида “Ювентус” ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилиб, асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ғолибни аниқлаш учун берилган қўшимча вақтда эса, туринликлар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Бу учрашувда генуяликлар бош мураббийи Давиде Баллардини жамоанинг асосий қуролига айланган Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро ҳужум тандемидан фойдаланмасликни маъқул топди. Мухлислар томонидан “Женоа”нинг халоскори сифатида мақталаётган Баллардини бу қарори билан уларнинг кескин танқидига дучёр бўлди.

Жамоа “Ювентус” сингари қудратли клуб билан тенгма-тенг ўйнаганига қарамай, генуялик футбол ишқибозлари Шомуродов ва Дестрони майдонга туширмагани учун бош мураббийни таркиб танлашда хато қилганликда айблаб, мағлубиятга бош сабабчи сифатида муносабат билдирмоқда.

“Ювентус” устидан ғалаба қозонилишини кутган мухлисларнинг ўйиндан кейинги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Fabio Corellino:
Баллардини Шомуродов ва Дестродан нега фойдаланмаганини ҳали ҳам тушуниб етганим йўқ. Чемпионларга қарши курашда энг зўр футболчилар ўйнаши керак!

Simone Ferrero:
Балки “Ювентус” раҳбарияти трансфер баҳона “Женоа”дан бу ўйинда Шомуродовни майдонга туширмасликни сўрагандир. Йўқса, Баллардини уни ўйнатмагани умуман тушунарсиз ҳолат.

Anna Lazzari:
Баллардини ўйинни охирида атайин имкониятни бой бергандек туюлди. У кубок учун курашга куч сарфламасдан, бор эътиборини А Серия ўйинларига қаратганга ўхшайди. Бўлмаса, нега у захирада зўр ҳужумчилари бўла туриб, уларни жангга ташламади?

Simone Lucarelli:

Баллардинининг қарори ғалати бўлди. Шомуродов, Дестро ва бир неча кучли ўйинчилар захирада қолиб кетди. Лекин мураббий нималарнидир кутиб, вақт ўтказди. “Ювентус” бешта ўйинчини алмаштирганида ҳам, биз захирадан фойдаланишни чўздик. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирганимизда, ўткир ҳужумчиларни майдонга ташлаб, ғалаба қозониш мумкин эди.

Andrea Zanello:
Моратани майдонда нималар қилганини кўриб, “Ювентус”да Шомуродов ва Скамаккага эҳтиёж йўқлигига ишондим.

Roberto Baldini
Баллардинининг хатоси бизни чорак финалдан айирди. Кучли ҳужумчиларни ўйинга туширадиган паллада у ўйинчи алмаштирмади. Қўшимча таймда Шомуродов ёки Дестрони эмас, Малесни ўйнатди. Нега бундай қилди? Чемпионларга қарши мавсумда бир дақиқа ўйнамаган футболчини тушириш мумкинми?

Lusiano Gualdi:
Бир томондан Баллардинини тўғри тушунаман, у асосий ҳужумчиларни А Серия ўйинлари учун асраган. Лекин “Ювентус”ни мағлуб этиш имкони туғилганида ҳужумга Шомуродов ва Дестрони чиқариши керак эди.    

Andrea Siciliano:
Захирада  Шомуродов, Дестро, Зайс каби кучли футболчиларни олиб қолиб, қўшимча дақиқаларда Малесни ўйинга қўшиш аҳмоқлик!

“Женоа” навбатдаги учрашувини А Серия доирасида 17 январ куни ўтказади. Шу куни генуяликлар 18-тур баҳсида “Аталанта” меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00да бошланади"- деб хабар бермоқда "Спорт.уз"

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан