Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жерар Депардье французларга Ўзбекистонни таништиради
11.10.2019 19:32,  
194

Кеча, 10 октябрь куни Парижда машҳур француз актёри Жерар Депардье ва “Буюк ипак йўли” номли лойиҳа иштирокчиларининг Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С. Рустамбоев, “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва «B-Tween Production» компанияси бош директори Арно Филе иштирок этди.

Томонлар фильм лойиҳасининг амалий жиҳатларини муҳокама қилди. Фильм муаллифларининг фикрига кўра, бош қаҳрамон Жерар Депардье бутунлай янги қиёфа орқали томошабинларга Ўзбекистонга мутлақо янги нуқтаи назарни тақдим этади. Фильм одатий йўналиш ва машқлардан узоқлашган ҳолдан француз томошабинлари учун Ўзбекистоннинг янги номаълум юзларини очиш вазифасини қўяди.

Шу мақсадда лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистоннинг энг ғайриоддий ва сирли жойларида суратга олиш ишларини режалаштиришган. Фильмда таълимда ислом динининг роли ва моҳиятига алоҳида эътибор берилади.

Учрашувда ҳужжатли фильмни Франция ва Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан