Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида АОКА Газета.uz нашрини ҳам огоҳлантирди
26.11.2020 04:37,  
546

Газ-свет муаммосини ёзгани учун AОКA раҳбари Kun.uz нашрини огоҳлантирган эди. Бундан ташқари, AOKA Газета.uz нашрини COVID-касалхоналари беморлари статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун ҳам «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирган.

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши ортидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблаб, «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантиргани ва Kun.uz таҳририяти буни босим ўтказиш деб ҳисоблагани хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Газета.uz» нашрини COVID-касалхоналари беморлари статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирган. 

«Газета.uz» таҳририятига келажакда текширилмаган маълумотлар эълон қилинган тақдирда «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» келиб чиқиши огоҳлантирилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев томонидан имзоланган хат келиб тушган.

Келтирилган матнда коронавирус беморлари ва коронавирус билан касалланганлар учун мўлжалланган шифохоналар тўғрисида аниқ айтилган. Шу боис, «Газета.uz» ушбу хабарни беришда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўша куни кечки вақтда берган статистик маълумотига кўра, мамлакатда 2123 нафар коронавирус бемори даволанаётганига эътибор қаратган. Хабарни эълон қилишдан олдин таҳририят ССВга муносабат сўраб мурожаат қилган, лекин тезкор жавоб ололмаган.

Хабар эълон қилинганидан бир оз вақт ўтганидан сўнг ССВ ушбу ҳолатга изоҳ бериб, 6570 нафар бемор ичида баъзи белгилари мавжуд бўлиб, касалликда гумон қилинган, лекин вирус тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар борлигини маълум қилган. «Газета.uz» ушбу тушунтиришни ҳам ўз сайтида эълон қилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хатида қайд этилишича, «тўла текширилмаган маълумот асосида эълон қилинган хабар ва унинг кетидан билдирилган муносабат жамоатчиликни нотўғри фикрга олиб келган».

АОКАнинг қўшимча қилишича: «Бу эса, ўз навбатида, мамлакат ҳукумати томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга нисбатан салбий фикр-мулоҳазалар уйғонишига сабаб бўлиши мумкин» (агентлик томонидан бу сўзларнинг тагига чизилган – таҳр.).

«Газета.uz» масалани бундай баён қилишни бўрттириш деб ҳисоблайди, огоҳлантириш хатига эса таҳририятни «ноқулай» саволлар беришни тўхтатишга мажбур қилиш бўйича кескин жавоб деб қарайди.

«Газета.uz» таҳририяти

«Газета.uz» нашри Kun.uz нашрини қўллаб-қувватлашини ва унинг чақирувларига қўшилишини билдирган.

Шу ўринда Sof.uz таҳририяти ҳар икки нашрни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан