Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ушбу туманда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, уни Америка Қўшма Штатларига жўнатиш ва у ерда ишга жойлаштиришга ёрдам беришини айтиб, 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.