Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди
3.06.2021 20:51,  
376

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Жиззах вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказаётган эди. Ҳолатнинг кейинги тафсилотлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Мазкур хизмат текшируви хулосасига кўра, хизмат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Мурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан