Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда маҳкум қўшнисини пичоқлаб, кейин ўзини осиб қўйди
22.11.2021 08:34,  
294

Жорий йилнинг 17 ноябр куни соат 15:00 атрофида Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сонли манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилди.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов тумани “Қаҳрамон” МФЙдаги МЧЖда шартнома асосида меҳнат қилаётган маҳкум ўз иш жойини ташлаб кетган. 

У шу куни соат 22:00 ларда ўзи яшаган Бахмал тумани Қир қишлоғига бориб, қўшинисининг ўнг қўл кафти ва қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир неча марта жарохат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Жабрланувчи қорин бўшлиғига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кирган жароҳати ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур жиноятни содир этган шахснинг жасади 18 ноябрь куни соат 00:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидаги “Чоршанба” дехқон бозоридан топилган. У бозор ҳудудидаги савдо дўкони айвонига ўзини осгани хабар қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан