Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда мижозларининг пластик карталаридаги пулларни ўмариб келган банк ходими аниқланди
30.12.2021 16:35,  
191

Жиззах шаҳрида банк ходими ўз мижозларининг пластик карталаридаги пулларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган шахс аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан номаълум шахс 8 миллион сўм пулини ечиб олганини билдирган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг «Учариқ» маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланган.

Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган бўлиб, жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан