Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда тез ёрдам шифокори калтакланди
6.03.2021 18:31,  
145

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги хонадонларнинг бирига чақирув асосида борган шифокор хонадон эгалари томонидан калтакланди. Бу ҳақда "Ёшлар" телеканали лавҳасида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 март куни соат 22:09 да туманнинг “Халқобод” маҳалласида яшовчи фуқародан чақирув тушган. Бу вақтда тез-тиббий ёрдам шифокорлар бригадаси “Файзобод” маҳалласидаги беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган бўлган. Шифокорлар бу ердаги ишларини якунлаб, навбатдаги манзилга 17 дақиқада етиб борган. Бироқ улар манзилга борганда беморни кўришга улгурмаган. Шифокорга хонадон эгаси боши билан зарба берган.

“Боришимиздан олдин телефон қилиб, хонадон рақамини сўрадик. 67-уй деди. Етиб борганимиздан кейин, хонадонга ҳали кирмасимиздан, уй эгасининг ўғли келиб, сўрашиб, ‘Ким билан гаплашдим?’ деганча қўққисдан боши билан урди. Ҳушимдан кетдим, кейинги воқеаларни эслай олмайман. Кўзимни очсам, реанимацияда эканман”, дейди жабрланувчи.

Калтакланган шифокор ҳушини йўқотганидан сўнг ҳайдовчи уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига олиб борган. Бригададаги фельдшер эса беморга ёрдам бериш учун чақирилган хонадонга қолган.

“Бемор тез-тиббий ёрдам орқали олиб келиняпти. Таҳлилларини йиғганимизда беморни калтаклашган. Оғир аҳволда бўлгани учун уни реанимация бўлимига ётқизиб, ёрдам кўрсатдик. Дастлабки ташхисимиз ёпиқ қон қуйилиши, бош миянинг лат ейиши, бурун суягининг синиши билан текширишлар давом этяпти”, дейди шифокор Тўрақул Орзиқулов.

Ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширувлари олиб борилмоқда, шифокорга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан