Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахдаги қулаб тушган бино бўйича расмий муносабат билдирилди
10.01.2021 20:02,  
1156

Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги янги қурилаётган кўп қаватли бинолардан бири қулаб тушгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тақдим этган дастлабки воқеа тафсилотларига кўра, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлигига қарамасдан, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинган эди.

ФВВ қўшимча берган маълумотига кўра, қўшни бино ҳудудига ўрнатилган видеокузатув камерасининг ёзувлари ўрганилган. Унда 6 қаватли бино конструксиясининг бир қисми қулаб тушганда, бино яқинида ёки ичида ҳеч ким бўлмаганлиги аниқланган. Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлиги остида ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Қайд этиш жоизки, ушбу уйнинг  қурилиш ишлари 2020 йил март ойида бошланган бўлиб, декабр ойида вақтинчалик тугатилган. Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан