Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жонли эфирда боши айланиб йиқилган бошловчининг аҳволи ҳақида маълумот берилди
3.09.2021 14:23,  
604

«Ёшлар» телеканалининг «Тез топ» кўрсатуви бошловчиси жонли эфир вақтида боши айланиб, йиқилиб тушгани акс этган видео тарқалганди. Телеканал маъмурияти бошловчининг саломатлиги ҳақида маълумот берди.

«Ҳақиқатан ҳам жонли эфир пайтида бошловчи ўзини ёмон ҳис қилган. Натижада ижодий гуруҳ трансляцияни тўхтатишга мажбур бўлган. Заҳро Қиличевага эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Унинг тоби қочишига умумий ҳолсизлик ва бош айланиши сабаб бўлган. Лекин у буни сездирмасликка ва охирги сониягача касбий бурчини бажаришга уринган. Айни пайтда телеканал бошловчисининг аҳволи қониқарли ва унинг соғлиғи учун жиддий хавф йўқ.

Хавотир олиб изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига телеканал номидан миннатдорлик билдирамиз», дейилади маълумотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан