Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жонсон Киевда Зеленский билан учрашди
10.04.2022 09:51,  
140

9 апрель куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Киевга ташриф буюрди. Ташриф давомида у Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда Украина етакчиси девонхонаси раҳбари ўринбосари Андрий Сибига маълум қилди.

“Ҳозирда Борис Жонсоннинг Киевга ташрифи Президент Зеленский билан яккама-якка учрашувдан бошланди. Буюк Британия Украинага мудофаа ёрдами бўйича етакчи ҳисобланади”, деб ёзади Сибига.

Жонсоннинг матбуот котибига кўра, улар Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлашни муҳокама қилган. Ташриф чоғида Бош вазир молиявий ва ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини Зеленскийга тақдим этади.

Маълумот учун, охирги марта Жонсон 1 февраль куни Киевга расмий ташриф билан келган эди. “Reuters” агентлиги Жонсон вакилига таяниб хабар беришича, Зеленский билан музокаралар чоғида Бош вазир Киев ва Москва ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган вазиятда Украина Буюк Британия ва иттифоқчилардан нимани олишни хоҳлаётганини билмоқчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан