Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жорж Флойд ўлими: Америка халқи нега намойишга чиқди?
10.06.2020 20:43,  
1137

Журналист Баҳодирхон Элибоев АҚШда яшовчи ўзбек йигити билан америкалик қоратанли фуқаро Жорж Флойд ўлими ва ундан кейинги воқеалар масаласида суҳбатлашди. Фарғоналик ўзбек йигити Абдулазиз Расулбердиев Флойд ўлдирилган маҳаллада яшашини маълум қилган.

— Ассалому алайкум, Абдулазиз. Вақтингизни кўп олмайман. Сиз билан Жорж Флойд ҳақида гаплашсак. Шу мавзуга муносабатингиз қандай?

— Ва алайкум ассалом. Жорж Флойд ўзи ҳоҳламай, ва балки, билмаган ҳолда тарихга кирди. Бугун унинг номи бутун дунёга маълум.

— Ўша кунда у нима қилаётганди? Қандай жиноят содир этаётганди?

— Ўша куни у Cup Foods (Кап Фудз) деган магазиндан қалбаки пулга сигарет олганди. Сигаретни олиб бўлгач, мошинасига чиқиб ошнаси билан чекиб ўтирганди, дўкон ҳисобчиси келиб унга ҳақиқий пул беришини сўраганда, рад жавобини эшитган, шунда полиция чақиртирилган. Одатда, у жойда полиция тез келмайди, шунинг учун Флойд бемалол сигаретни тугатиб, кейин кетаман деган бўлса керак. Лекин ўша куни полиция негадир тез келибди. Мен шахсан у полиция бошлиғини ҳам танир эдим.

— Бундан олдин 9 марта судлангани айтиляпти. Охиргисида хомиладор аёлга таҳдид ҳам қилган экан. Бундай ўтмишга эга инсон ҳақида нима дея оласиз?

— У 9 марта судланмаган, балким 9 марта унга полиция ходимлари чақиртирилган. Энди бу ерда одамлар бирон муаммо бўлса, муроса қилиб ўтирмайди (бизга ўхшаб), шарт полицияга телефон қилиб дардини айтади. Кейин полиция ҳал килади. Тушунишимча, Флойдга ҳам ажрашган хотини томонидан шунақа чақириқлар бўлган. Лекин у ашаддий жиноятчи бўлмаган. Оддий одам бўлган, ўз муаммолари ва кундалик ғамлари билан ҳамма қатори юрарди.

— Америкада одамлар бош кўтаришди. Қийноқлар ва зўравонликларга қаршимиз дейишмоқда. Тинч намойиш ўтказса бўлмасмиди? Ўз биродарларининг дўконларини, савдо расталарини, катта-катта комплексларини вайрон қилишдан нима фойда?

— Протест қилувчилар асосан афро-америкалилар, улар эса ўзини ғазабини шу тариқа ифодалашмоқда. Лекин уларнинг ичида радикаллари ҳам бор. Улар вазиятдан фойдаланиб дуконларни ёндириш баҳонасида бу дўконларни тўда бўлиб ўмармокда. Мақсад нарса ўғирлаш.

Яна бир тўданинг мақсади Black Lives Matter ("Қоралар ҳаёти муҳим") деган афроамериклар уюшмасини янада танитиш ва иложи борича кўпроқ вайронагарчилик орқали ОАВ эътиборида бўлиш. Мақсад, кўрганингиздек, бошқа штат ва давлатларга Black Lives Matter ташкилотини танитиш.

Шу билан бирга, афроамерикаликлар бу вазият орқали ўзларига кўпроқ этибор берилиши кераклигини ҳам хоҳлашмоқда.

— Қотил полициячи қўлга олинган, жазони суд беради. Америкаликлар нега шу билан тинчишмаяпти? Ёки полиция зулмидан чарчашганмиди?

— Полиция иши нотўғри қўйилган деб ўйлайман. Полиция назорати тўғри қўйилмаган. Одамлар шундан чарчашган. Мисол учун, бизда жойлардаги ИИББнинг устидан назорат бор. Прокуратура, ўзларининг ички назорат бўлимлари ҳамда Ички ишлар Вазирлиги бор.

Ички ишлар ходимларига нисбатан назорат бор. Эталон эмас лекин бор. Бу ерда Полиция устидан назоратни ҳам Полиция қилади ва кўп ҳолларда улар, табийки, Полиция ходимига ён босади. Кўп ҳолларда, мансаб суиистеъмолини ҳам кузатиш мумкин. Шунинг учун афро-америкаликлар бундан чарчаган.

— Лекин кўчада фақатгина афроамерикаликлар эмас, оқтанли америкаликлар ҳам эътирозли кайфиятда юришибди?

— Бу намойишларда оқтанлиларнинг ҳам бўлиши Полицияни ислоҳ қилиш пайтини кўрсатди. Чунки эртага Полициянинг бунақа муомаласига ҳамма аҳоли қатламлари дуч келиши мумкин. Бу ерда яна бир жиҳат муҳим. Вирус туфайли юзага келган ишсизлик ҳамда одамларда уйда ўтираверганидан пайдо бўлган зерикиш ҳам ўз ролини ўйнади.

— Ҳозир полиция бўлими тарқатиб юборилишини айтишяпти. Бу сизнинг ҳудудингизда қандай ўзгаришга олиб келади? Яъни, бундай қарорни ечим дея оласизми?

— Йўқ. Бу жуда нотўғри қарор бўлади, чунки ўзи тинчлик бузилган, полиция тарқатилса анархия юзага келиши мумкин. Унинг ўрнига, фикримча, полицияни ислоҳ қилиш яхшироқ бўларди. Полиция тарқатилишини одамлар талаб қилмоқда. Лекин ҳозирча, маъмурият бундай бўлмаслигини айтиб турибди.

— Флойдни ўлдирганларга қандай жазо берилиши кутиляпти? Флойд оиласига адвокат берилганми?

— Флойднинг оиласи адвокат ёллаган ва ҳозирда иши судда кўриб чиқиляпти. Компенсация тўланса керак. Чунки, мисол учун, ўтган йили айнан шу шаҳар полицияси бошқа бир фуқаронинг ўлими учун 20 миллион доллар тўлаб берди. Энди Флойд ўлимида айбланувчилар масаласига келсак, улар бўйича суд чўзилиб, кейин оқланишса керак. Чунки роллари катта бўлмаган, яъни, қасдан иш тутишмаган. Бироқ, асосий айбдорга узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутиляпти.

— Вайронгарчилик масштаби қанча деб баҳоланмоқда? Америка Флойд ўлимидан кейинги намойишларда қанча зарар кўрди? Буни маҳаллий ОАВда айтишдими? Қўшимча савол: жами нечта штатларда эътирозлар кузатиляпти?

— Намойишларнинг Америка бюджетига етказган зарари ҳақида ҳали аниқ бир гап айтишмади. Намойишлар 20 та штат бўйлаб ўтказиляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан