Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси тарқалишидан хавотирланяпти
17.07.2020 18:08,  
244

Ҳозирги кунда Конго Демократик Республикасининг Экваториал вилоятида Эбола вируси тарқалиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини хавотирга солмоқда, чунки касалликка қарши кураш дастурлари маблағлари етишмайди. Бу ҳақда ЖССТнинг Африкадаги минтақавий ваколатхонасига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Вилоятдаги Эбола эпидемиясининг ўн биринчи тарқалиши 1 июнь куни эълон қилинган. Айни пайтда минтақада 56 та инфекция қайд этилган, уларнинг 53 таси тасдиқланган. Касаллик аллақачон тўққиз туманга тарқалди. 2018 йил майдан июнгача бўлган тўққизинчи авж олиш пайтида фақатгина 54 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, КДРда Эбола вируси дастури ҳозирга қадар 1,75 миллион доллар йиғди. Бу маблағ фақат бир неча ҳафта даволашга етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан