Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ давлатларни энди карантин жорий қилмасликка чақирди
17.08.2020 19:42,  
764

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнинг бош эпидемиологи Мария Ван Керхове COVID-19 иккинчи ва кейинги барча тўлқинлари пайтида карантинларга йўл қўйиб бўлмаслигини маълум қилди, деб ёзади Медикфорум.

ЖССТ дунёни коронавирус пандемияси туфайли энди карантин жорий қилмасликка чақирди, ваҳоланки ташкилот илгари чеклов чораларини сўзсиз бажарилишини талаб қилган.

Пандемия бошланишида ЖССТ дунёнинг деярли барча мамлакатларига коронавируснинг тарқалишини камайтирувчи қаттиқ карантин жорий этишни тавсия қилди. Энди ташкилотнинг бош эпидемиологи Мария Ван Керхове COVID-19'нинг иккинчи ва ундан кейинги тўлқинларида карантинларни йўл қўйилмайди деб ҳисоблайди.

Унинг иқтисодий таъсири тиббий ёрдамдан кўра анча юқори. Ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш етарли чоралар бўлади.

Мутахассислар, шунингдек, карантин пайтида мактабларнинг ёпилишини "авлод ҳалокати" деб ҳисоблашади. 

Карантин юзлаб жиддий касалликларни, депрессияни, стрессни, ишсизликни ва ижтимоий низоларни келтириб чиқариши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан