Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ Европада коронавирусдан ўлим кўрсаткичи кўпайишини тахмин қилмоқда
16.03.2020 19:28,  
493

Яқин келажакда Европада янги коронавирусдан ўлим ҳоллари кўпаяди, чунки кўпгина давлатлар эпидемиянинг бошланғич босқичида деб хабар бермоқда РИА Новости Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Тарик Язаревичга таяниб.

"Италияда авж олиш Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда узоқроқ давом этди, шунинг учун кўпроқ одам касалликка чалинади ёки ўлади. Эпидемиянинг бошланғич босқичида бўлган бошқа Европа мамлакатларида ўлим даражасининг ортиши яқин кунлар ва ҳафталарда бошланиши мумкин", — деди у.

Язаревичнинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Италияда инфекциянинг қачон авжига чиқишини олдиндан айтиб бера олишмаяпти, аммо яқинда вафот этганларнинг кўпчилиги 2-3 ҳафта олдин вирусни юқтириб олишган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 11 март куни янги Covid-19 коронавирусининг пандемия даражасида деб эълон қилди. Дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатларида 153 мингдан ортиқ одам юқумли касалликка чалинган, уларнинг аксарияти тузалиб кетган, 5,7 минг киши вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан