Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ глобал ҳамжамиятни яна бир эпидемия хавфидан огоҳлантирмоқда
12.11.2021 16:15,  
227

2020 йилда қизамиққа қарши мунтазам эмлашда узилишлар туфайли касалликнинг янги тарқалиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтида маълум қилинди.

«2020 йилда 22 миллиондан ортиқ бола қизамиққа қарши эмлашнинг биринчи дозасини ўтказиб юборди. Бу 2019 йилга нисбатан 3 миллионга кўп. Қолаверса, бу охирги йигирма йилликдаги энг катта ўсишдир ва эпидемия учун хавфли муҳит яратади», дейилади ЖССТ ва АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази қўшма ҳисоботида. 

2020 йилда қизамиқ билан касалланганлар сони ўтган йилга нисбатан 80 фоиздан кўпроққа камайган. Бироқ, инфекциялар сони камайганига қарамай, дунёда қизамиқ тарқалиши хавфи ўсишда давом этмоқда, дея огоҳлантирмоқда мутахассислар. 

Ҳисобот муаллифларининг фикрича, дунёда қизамиқни эпидемиологик назорат қилиш ёмонлашган. Бундан ташқари, ёмон тест синови, касаллик ҳақида хабардорлик ҳам глобал ҳамжамиятни унинг тарқалишини олдини олиш қобилиятини хавф остига қўяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан