Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ грипп ва коронавирус симптомлари ўртасидаги фарқларни маълум қилди
12.11.2020 14:07,  
191

«COVID-19 ва грипп йўтал, тумов, томоқ оғриғи, иситма, ҳолсизлик каби ўхшаш симптомларга эга. Аммо COVID-19 таъм ва ҳид билиш ҳиссининг йўқолиши, нафас қисиши каби қўшимча симптомларни келтириб чиқариши мумкин», — дейилади ташкилот баёнотида.

ЖССТ қўшимча қилишича, коронавируснинг оғир формасида беморларда нафас қисиши, иштаҳа йўқолиши, кўкрак соҳасида муттасил оғриқ ёки босим, 38 даражадан юқори ҳарорат, шунингдек, онг чалкашиши кузатилиши мумкин.

Бундай симптомлар билан бемор тезликда тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиши керак. Шунингдек, сурункали касалликлари бўлган беморлар, кекса фуқаролар ҳамда беш ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёллар ҳам шифокорга мурожаат қилиши зарур.

Сўнгги маълумотларга кўра, пандемия бошидан буён дунё бўйича 52 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган. Энг кўп ҳолатлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган. Дунё бўйича жами 1,28 миллион киши коронавирусдан вафот этган. Энг кўп қурбонлар АҚШда (240,9 минг), Бразилияда (163,3 минг) ва Ҳиндистонда (127,5 минг).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан