Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​ЖССТ: “Омикрон” эмланмаган аҳоли қатламига кўпроқ хавф солмоқда
13.01.2022 14:58,  
71

Коронавирус инсоният учун аллақачон глобал хатарга айланиб улгурган. Унинг янги штамми эса дунёдаги эпидемиологик вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди.

ЖССТнинг сўнгги баёнотида айтилишича, “омикрон” варианти “дельта”га нисбатан камроқ асоратлар қолдираётган бўлса-да, бироқ у барибир эмланмаган аҳоли қатлами учун жиддий хавфдир. 

Хавотирлар, албатта, ўринли. Чунки ҳозир 90 та мамлакатда эмлаш кўрсаткичлари 40 фоизга ҳам етмайди. 36 давлатда эса фуқароларнинг атиги 10 фоизигина вакцина олган, холос. Жумладан, Африка қитъаси аҳолисининг 85 фоиздан ортиғи ҳатто биринчи доза билан эмланмаган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ер юзида коронавирус билан боғлиқ ўлимлар сони ҳафтасига қарийб 50 мингтани ташкил этаётганига урғу берар экан, “COVID-19 билан яшашни ўрганишимиз керак, лекин бу шунча кўп йўқотишларга дош бера оламиз дегани эмас” дея таъкидлади.

АҚШнинг Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучининг хулосаси ҳам шундай. У охир-оқибат ҳеч ким “омикрон”дан қочиб қутула олмаслиги эҳтимолини истисно этмайди. Бироқ вакцина олганлар бу юқумли инфекцияга осонроқ бардош беришади.

“Эмланганлардан баъзилари касалликка чалиниши мумкиндир, лекин аксарият ҳолларда уларни госпитализация қилишга эҳтиёж бўлмайди ва ўлим ҳолатлари деярли кузатилмайди, — дейди у. — Оғир асоратлардан асосан вакцина олмаганлар азият чекади”.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, коронавируснинг “омикрон” штамми кексалар, ёндош касаллиги борлар ва болалар ҳаётига алоҳида хавф туғдиради. 

Сўнгги маълумотларга кўра, кеча дунё бўйича COVID-19 инфекциясини юқтирган энг кўп бемор АҚШда қайд этилган — 850 минг нафар. Шунингдек, пандемиянинг янги тўлқини энди Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари учун ҳам жиддий хавф туғдиряпти. 

Масалан, Аргентинада 131 минг, Бразилияда 88 минг, Колумбияда 29 минг, Перуда 27 минг, Боливияда 14 минг янги ҳолат қайд этилган. 

Осиёнинг қатор давлатларида ҳам вазият тобора ёмонлашмоқда. Хусусан, 11 январда Туркияда 75 минг кишида хасталик рўйхатга олинган бўлса, Филиппинда кеча 33 минг нафар беморда касаллик қайд этилган. Австралияда эса 84 минг киши COVID-19ни юқтириб олган. Касалланиш ҳолатларининг катта қисмини “омикрон” штамми ташкил этаётгани айтилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан