Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ раҳбари навбатдаги пандемияга тайёрланишга чақирди
8.09.2020 11:14,  
632

Коронавирус пандемияси бу каби сўнгги эпидемия эмас ва жамият келажакдаги пандемияга яхши тайёрланиши керак, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Гебрейесус.

«Тарих бизга эпидемиялар ва пандемиялар ҳаётнинг бир қисми эканлигини ўргатади. Аммо янги пандемия келганда, дунё бунга ҳозиргидан яхшироқ тайёр бўлиши керак», - деди Гебрейесус Reuters агентлигига.

ЖССТ янги типдаги коронавирусни 11 март куни - деярли олти ой олдин пандемия даражасида деб эълон қилди. Май ойида жаноб Гебрейесус ташкилот яқинлашиб келаётган пандемияга ўз вақтида жавоб берганини даъво қилди. ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, ташкилот ҳали январ ойида фавқулодда вазият ҳақида огоҳлантирган ва дунё "аралашиш учун етарли вақтга эга эди" ( иқтибос CNBC'дан келтирилди).

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра коронавирус 27,1 миллиондан ортиқ одамда аниқланган, 889 мингдан ортиқ киши вафот этган. Ўзбекистонда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 44107 кишида COVID-19 аниқланди, 356 киши коронавирусдан вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан